Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Алишер Навоийнинг ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иштирокидаги кенгайтирилган музокараларда маълум қилинди, дея хабар берди ЎзА.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан музокараларни давом эттирган.
Музокаралар чоғида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинди.

“Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир", - дейди Шавкат Мирзиёев.