Бу йил 750 нафар ўзбекистонлик Россия олий ўқув юртларига ўқишга кирди

Талабалар сони бўйича Беларусь етакчилик қилмоқда - 1100 нафар абитуриент.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 2022/2023 ўқув йилида 750 нафар ўзбекистонлик Россотрудничество квотаси бўйича Россия олий ўқув юртларига ўқишга кирди. Бу ҳақда Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков Sputnik мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
Таъкидланишича, Тожикистондан ҳам худди шу миқдордаги талабалар ўқишга кирган. Украинадан эса бир оз камроқ абитуриентлар - 650, Қирғизистондан 500 га яқин.
Талабалар сони бўйича Беларусь етакчилик қилмоқда - 1100 нафар абитуриент. Шунингдек, узоқ хориждан келган талабалар ҳам бор.
“Махсус ҳарбий операция ўтказилишига қарамай, Россотрудничество талабаларни жалб қилишда ҳеч қандай муаммога дуч келмади - ҳамма ҳали ҳам Россияда ўқишни хоҳлайди”, деди Примаков.
Келгуси йилда жами 30 000 дан ортиқ чет эллик талабалар кутилмоқда. Шу билан бирга, квоталар бўйича ўқишга кирган ЛХР ва ДХР талабалари Россия фуқаролари сифатида университетларда ўқишни давом эттиради.