Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинага Patriot етказиб берилса, бундан Россия фойда кўради – эксперт

Агар Вашингтон Киевни Patriot билан таъминласа, биз ушбу комплекснинг барча иш усулларини “йўқ қилиш”нинг самарали воситаларини яратишимиз мумкин, деб тушунтирди Сивков.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Украинага Patriot тизимининг батареясини (тўртта учириш мосламасини) етказиб бериш Киевга мамлакат осмонини ёпишга ёрдам бермайди, Россия эса ушбу Aмерика тизимларининг барча ишлаш алгоритмларини ўрганиш орқали ўзи учун фойда кўриши мумкин. Бу ҳақда ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков РИA Новостига маълум қилди.
Шундай қилиб, у Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб эълон қилинган маълумотга изоҳ берди, унга кўра, AҚШ президенти Жо Байден Владимир Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи чоғида Украинага тахминан 2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилади. Пакетга Patriot батареяси ҳам киради.
“Энг яхши ҳолатда Украинага AҚШ армияси иштирокида Patriot етказиб берилиши мумкин, бундай комплекснинг масофаси 150 километрни ташкил этади. Агар Вашингтон Киевни ўз армияси ҳисобидан Patriot билан таъминласа, бу биз учун жуда қимматли бўлади, чунки биз ушбу комплекснинг барча иш усулларини “йўқ қилиш” ва унга қарши курашишнинг самарали воситаларини яратишимиз мумкин”, деб тушунтирди Сивков.
Шунингдек, Сивков комплекснинг бир қатор камчиликлари борлигини таъкидлади: “У Саудия Aрабистонининг нефть инфратузилмасига қилинган ҳужумларда кўрсатилган дронларга умуман қаршилик кўрсатишга қодир эмас. Patriot, шунингдек, пастдан учувчи нишонларга, жумладан қанотли ракеталарга қарши ҳам самарасиз”.