ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари мунтазам равишда кучайтириб борилади, деди Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги коллегияси йиғилишида. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Россия президентининг Мудофаа вазирлиги коллегияси йиғилишидаги нутқи ҳалок бўлган аскарлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. У Россия армияси махсус операция чоғида улкан жанговар тажриба орттирганини, унинг имкониятлари кенгайиб бораётганини таъкидлади.
“Россия Қуролли кучларининг имконияти кун сайин ортиб бормоқда. Ва биз, шубҳасиз, бу жараённи кучайтирамиз”, - дея алоҳида таъкидлади Путин.
Шу билан бирга, у ҳозирда махсус ҳарбий операция давом этаётганига эътибор қаратди. Президент бу армия ва флотни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишни талаб этишини таъкидлади.