ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. НАТО қуролларини таҳлил қилиш ва Россия Қуролли кучларини қуришда фойдаланиш керак, деди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Мудофаа вазирлиги коллегияси йиғилишида Путин НАТО кучлари ва улар қўллаётган воситалар ҳақидаги барча маълумотлар Россия Федерациясига яхши маълум эканини айтди.
“Сизда буларнинг барчаси бор ва буларнинг барчасини синчиклаб таҳлил қилиш, юқорида айтганимдек, қуролли кучларимизни қуриш, қўшинларимиз, шунингдек, ички махсус хизматларнинг жанговар салоҳиятини ошириш учун фойдаланиш керак”, - деди Путин.
Шунингдек, у махсус операция давомида ҳарбий бўлинмалар орттирган тажрибани ҳам таҳлил қилиш зарурлигини урғулади.
“Ушбу махсус операция давомида бўлинмаларимиз катта жанговар тажрибага эга бўлди. Мудофаа вазирлиги, Бош штабнинг вазифаси, айтганимдек, ушбу тажрибани синчковлик билан таҳлил қилиш, имкон қадар тезроқ тизимлаштириш ва уни шахсий таркибни тайёрлаш, умуман қўшинларни тайёрлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш дастурлари ва режаларига киритишдир”, - деди Россия президенти.