ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. ВДНХ боғидаги “Ўзбекистон” павильонини энг чиройлилардан бири ҳисобланади. Павильон нозик ва бежирим шарқона услуби билан бошқаларидан ажралиб туради. Бир қарашда уни Шарқдан бўлмаган меъмор яратганини англаб бўлмайди.
“Ўзбекистон” павильони бунёдкори – меъмор Стефан Полупанов. У Харьков вилоятида туғилган ва вояга етган.
1928 йилда уни Ўзбекистон ССРга юборишган ва Шарқ маданиятини шайдо бўлган Cтефан Полупанов Ўзбекистон тарихи ва маданиятини ўргана бошлайди.
Полупанов асли бегона юртдан бўлса ҳам, у бутун умри давомида ўзбек меъморчилигини ҳавас билан ўрганиб, уни замонавий конструктивизм билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилган. Унинг муаллифлигида қурилган бинолар Москвада, Ялтада ва албатта Ўзбекистонда бор - батафсил Sputnik видеосида.