ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Нукусда фуқаро қадимги “Қуръони Карим” китобининг нусхасини музейга совға қилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
“Миллий меросга менинг ҳиссам” акцияси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савитский номидаги давлат санъат музейи яна бир экспонат билан бойиди.
Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Бахтиёр Пиржанов ўз уйида сақлаб келган XVIII-асрга оид “Қуръони Карим” китобининг нусхасини музейга совға сифатида топширди.
Ўз навбатида музей маъмурияти томонидан Пиржанов Бахтиёрга миннатдорчилик билдирилди.