ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия халқаро ҳамкорлик масалаларида кўп векторликдан воз кечмоқчи эмас. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди.
“Биз ҳеч қачон кўп векторликдан воз кечмаганмиз, Европа билан жуда самарали ҳамкорлик қилганмиз, Осиё, Лотин Америкаси, Африка давлатлари билан. Биз ҳамма билан ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлиши, у миллий манфаатларни инобатга олиши шарти билан ҳамкорлик қилганмиз. Биз ҳеч қачон бундай ҳамкорликдан воз кечмаганмиз ва кўп векторликдан воз кечмаймиз”, - деди у 2022 йил кузги сессия якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.