Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Европаликлар Украина бўйича тинчлик музокаралари ўтказилишини истайди – сўров

Украинадаги можаро аҳолининг ярмидан камроғини ташвишга солаётган ягона давлат қўшни Словакиядир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Аксарият европаликлар Москва ва Киев тинчлик музокараларини бошлашини истайди. Венгриянинг Szazadveg жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўрганишлар (сўров Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида ўтказилди) натижасига таяниб, шундай хулосага келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Сўров натижаларига кўра, Европа Иттифоқининг 27 та давлатидаги респондентларнинг 82 фоизи “Россия ва Украинани тинчлик музокараларига мажбур қилиш керак” деган фикрга “катта эҳтимол билан рози”, сўралганларнинг 17 фоизи эса “катта эҳтимол билан қарши”.
“Брюсселнинг аввалги санкция таклифларининг кўп қисмини (Кипрда 91 фоиз, Португалия ва Грецияда 89 фоиз) қабул қилмаган жанубий мамлакатларда тинчлик музокараларига мажбурлаш энг кўп қўллаб-қувватланади. Венгрияда аҳолининг 88 фоизи тинчлик тарафдори”, - дейилади баёнотда.
Эстонияликларнинг 42 фоизи, латвияликларнинг 36 фоизи, полякларнинг 31 фоизи ва литваликларнинг 29 фоизи музокаралар ғоясини қўллаб-қувватламаган. Европа Иттифоқи аҳолисининг учдан икки қисмидан кўпроғи Украинадаги можарони “ташвишли” деб ҳисоблайди. Энг юқори кўрсаткичлар Венгрия (62 фоиз) ва Германияда (51 фоиз) қайд этилган.
Аҳолисининг ярмидан камроғи (48 фоиз) можародан ташвишланаётган ягона давлат бу Украинага қўшни Словакиядир. Бундан ташқари, аҳолиси энг кўп Украинадаги вазиятдан умуман безовта бўлмаётган (41 фоизи) давлат ҳам Словакия бўлди.
Тадқиқот телефон орқали сўров шаклида 13 октябрдан 7 декабргача ҳар бир мамлакатда 1000 нафар катталар ўртасида ўтказилган.
Украина президенти Владимир Зеленский баъзи мамлакатлардан Россия билан музокара ўтказиш бўйича чақириқларни эшитаётганини, аммо бундан маъно кўрмаслигини айтганди. Зеленский Москва ва Киев тинчликка турлича қарашини таъкидлади. Декабрь ойи бошида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленский агар хоҳласа, Украинадаги жанговар ҳаракатлар “эртага” якунланиши мумкинлигини билишини айтди. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ эканини айтган.