ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бутунроссия давлат кинематография институти (БДКИ) Тошкент филиали ва Турон университети ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, шундай нуфузли олий ўқув юрти билан ҳамкорлик БДКИ Тошкент филиали учун ҳам ўзаро манфаатли жараён ҳисобланади.
Турон энг яхши таълим муассасаси сифатида Қозоғистон президентининг “Алтин сапа” мукофоти соҳиби ҳисобланади. Айни вақтда олийгоҳда 361 нафар штатдаги ўқитувчилар, жумладан, 56 нафар фан доктори, профессор, 215 нафар фан номзоди ва доцентлар фаолият юритади.
Улардан ташқари ўқув жараёнида 50 дан ортиқ юқори малакали амалиётчи, олимлар, ўқитувчилар машғулот олиб боради.
Университетда 31 та бакалавриат, 16 та магистратура, 6 та PhD докторантура йўналишларида кадрлар тайёрланади. Унинг таркибига ўнга яқин кафедралар, жумладан, Кино ва телевидение академияси киради.