Андижонда зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Жалақудуқ тумани бўлган. У ерда 3,7 балли ер силкиниши кузатилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Кеча Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 22:33 да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Андижон вилояти Жалақудуқ тумани.
Зилзила координаталари: 40,82 градус шимолий кенглик; 72,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 283 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон тумани – 2 балл, 7 км.