ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Афғонистоннинг Зобул вилоятида номаълум касаллик эпидемияси қайд этилди, 80 га яқин одам касалланди, икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий Tolo News телеканалига таяниб, хабар берди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳаким Ҳакимийга кўра, касаллик Шоҳжой туманида аниқланган.
Унинг таъкидлашича, касал бўлганлар юқори иситма ва бурундан қон кетиш каби аломатларни бошдан кечирган. Бироқ шифокорлар бу қандай инфекция эканини айтишга ҳамон қийналяпти.