Абитуриентлар янги ўқув йилида қайси фанлардан тест топшириши маълум бўлди

Янги ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили бакалавриат қабули учун фанлар мажмуаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуасини белгиланган тартибда қабул бошланишидан 6 ой олдин тасдиқлаган.
2023/2024-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади..
Маълумот ўрнида, президентнинг 279-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуасини тасдиқлаш ваколати берилган.
Мана бу ҳавола орқали фанлар мажмуаси билан тўлиқ танишиш мумкин.