“Умумроссия Халқ фронти” жамоат ҳаракати фаоллари Запорожье йўналишида жанг қилаётган Россия Қуролли кучлари ҳарбийларига бир нечта йўлтанламас, квадрокоптерлар, тактик тиббиёт комплектларини етказиб беришди.
"Йиғиш ҳақида эълон берганимизда 1,5 миллион киши чақириғимизга жавоб берди. Бир ойда 4,5 миллиард рубль йиғдик. Бунга 55 та машина, гуманитар юк, ва керакли нарсалар: бафлар, печлар, кўчма ҳаммом олиб келдик. Луганск, Донецк, Запорожьедаги йигитларимизга етказиб беряпмиз. Қисмларга, адашмасам, 5 та машина етказиб бердик. Булар “Нива”, УАЗ ва албатта кўп гуманитар юк: бронжилетлар, каскалар, квадрокоптерлар, йигитлар учун иссиқ либослар”, - дейди “Халқ фронти” вакилларидан бири РИА Новости билан суҳбатда.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.