Сурхондарёда гастрономик фестиваль ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди

Гастрономик фестиваль доирасида 20 дан ортиқ турли ноз-неъматлар намойиш қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида биринчи гастрономик фестиваль ва миллий таомлар ярмаркаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
В Сурхандарье прошел гастрономический фестиваль и ярмарка национальной кухни.
Фестиваль доирасида Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ходимлари, Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари, туризм йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўз иш ва лойиҳаларини тақдим этишди.
В Сурхандарье прошел гастрономический фестиваль и ярмарка национальной кухни.
Шунингдек, “Болажон бўки” истироҳат боғи ҳудудидаги кўчма саҳнада иштирокчилар томонидан 20 дан ортиқ турли ноз-неъматлар намойиш қилинди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳунармандлар томонидан вилоят ҳунармандларининг маҳсулотлари ва эсдалик совғалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Фестивали якунларига кўра, “Энг яхши дастурхон безатиш” номинациясида Сариосиё тумани ошпазлари ғолибликни қўлга киритган бўлса, Қумқўрғон тумани иккинчи, Музработ тумани эса учинчи ўринни эгаллади. “Миллий таомларнинг энг яхши тури” номинациясида эса Бойсун тумани ошпазлари биринчи, Термиз вилояти ошпазлари иккинчи, Термиз шаҳри ошпазлари эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Фестиваль концерт дастури ва ғолибларни тақдирлаш маросими билан якунланди.