ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномасида мамлакатнинг ташқи сиёсатига тўхтатилиб ўтди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда мамлакат очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттиради.
“Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади”, - деди Мирзиёев.
Қолверса, миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларни жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.