Бу қизиқ

Мандарин кўп истеъмол қилинса организмда нималар бўлади?

Шифокорнинг айтишича, мандарин мевасини оч қоринга истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 ноя Sputnik - Шифокор-педиатр Дарья Масленникованинг айтишича, қиш фаслида кўпчиликнинг севимли меваси бўлган мандарин агар меъёрдан кўп истеъмол қилинса, аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.
Таъкидланишича, ҳатто назариялар бўйича мандаринни кўп ва хўп истеъмол қилганда тери сарғайиши ҳам мумкин. Чунки унинг таркибидаги бета-каротин мевага шундай қувноқ ва ёрқин ранг беради.
Мутахассис, шунингдек, оч қоринга мандарин истеъмол қилмасликни тавсия қилди. Мевадаги лимон ва аскорбин кислотаси очликни кучайтириши ва ошқозон ва ўн икки бармоқ ичаклари яраси ҳамда яллиғланишини рағбатлантириши мумкин.
Мандаринда саломатлик учун фойдали хусусиятлар кўп. Унда С, А, В гуруҳи витаминлари ва клетчатка бор.