Бу қизиқ

Ёш бола қанча ширинлик истеъмол қилиши мумкин - ЖССТ тавсиялари

Бола неча ёшдан бошлаб ширинлик истеъмол қилиши мумкин? Бир кунлик меъёр қанча бўлиши керак? ЖССТ тавсиялари.
Sputnik
Болалар шифокори Исмаил Османовнинг фикрича, болаларда меъёрдан ортиқ ширинлик истеъмол қилиши озиқ-овқатларга аллергия, овқат ҳазм қилинишда бузилишлар, қоринда оғриқ, ич қотиши, кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёш болалар учун қуйидаги миқдорда ширинлик истеъмол қилишни тавсия этади:
4 ёшгача бўлган болаларга шакар, ширинлик истеъмол қилиш мумкин эмас,
4-6 ёшдаги бола учун суткалик шакар миқдори 19 грамм ёки 4 чой қошиқдан ошмаслиги керак,
7-10 ёшли болаларга - 24 грамм ёки 5 чой қошиқ меъёр ҳисобланади,
11 ёшдан ошган болалар учун 6 чой қошиқ шакар саломатлик учун хавфсиз.
Агар битта конфета ўртача 13-15 грамм бўлса, шундан 8-12 грамми шакарга тўғри келади.