ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россия сўнгги икки ўн йилликда Арктика минтақаси учун курашда Қўшма Штатларни ортда қолдирмоқда, дея ёзади “Politico” нашри шаҳрловчиси Кеннет Розен.
Унинг сўзларига кўра, Москва ўзининг атом музёрар флоти, сув ости кемаларини кучайтирмоқда, фойдали қазилмалар, нефть қудуқларини қазишни ривожлантирмоқда, 2025 йилга келиб очилиши мумкин бўлган янги Шимолий денгиз йўли ёки Трансқутб денгиз йўли устидан назорат ўрнатишни режалаштирмоқда.
“Бу пайтда Америка тажрибаси ва имкониятлари камлиги шароитида қувлашмачоқ ўйнаяпти”, - деб ҳисоблайди Розен.
Унинг тушунтиришича, АҚШнинг 2 та музёрари бор, Россияники эса 50 тадан зиёд. Аляскада АҚШнинг Арктик чуқур портлари йўқ, Россия эса Арктика соҳили бўйлаб 50 тага яқин базасини модернизация қилган.