ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Европа энергетика инқирози туфайли тахминан 1 триллион доллар йўқотди. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги ўзининг ҳисоб-китобларига асосан хабар бермоқда.
“Тахминан 1 триллион доллар... истеъмолчилар ва корхоналар учун қимматроқ энергиянинг умумий оқибатини ифодалайди, унинг бир қисми... ёрдам пакетлари билан қопланди”, - дейилади агентлик хабарида.
"Bloomberg" маълумотларига кўра, “сўнгги ўн йилликдаги энг чуқур инқироз” энди бошланмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, энергия бозоридаги вазият АҚШ ва Қатардан янги таъминот йўлга қўйилиши режалаштирилган 2026 йилгача кескин бўлиши кутилмоқда.
“Бу юқори нархларда ҳеч қандай танаффус бўлмаслигини англатади”,- деб ёзади нашр.
Маълумот учун, Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Россияга нисбатан санкцияларни кучайтирди. Етказиб бериш занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди.