“Бу воқеа Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Ишончимиз комилки, бугун ўз эшикларини очаётган кўргазма буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инсонварпарлик анъаналарини сақлаб қолган Абай ижодини янада яхшироқ англашга имкон беради. Унинг халқлар тинч-тотувликда яшашлари кераклиги, Шарқ ва Ғарб ҳамжиҳатлиги ҳақидаги ғоялари бугунги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган”, - деди Абдуҳакимов очилиш маросимида.
“Алишер Навойи ва Абай ижоди – нафақат туркий, балки умуминсоний қадриятларни мужассамлаштирувчи буюк мерос. Гарчи ҳар икки мутафаккир турли вақтларда яшаб ижод қилишган бўлсада, уларни инсонпарварликка интилиш ва назмдаги ислоҳотчилик руҳи бирлаштириб туради. Улар икки қардош халқларнинг маънавий арконларидир”, - дея таъкидлади Абаев.