ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудига ўрнатилган фотоқопқон объективига бўрилар муҳрланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Кундузи ва тунда олинган ушбу суратлар бўриларнинг маълум бир йўлда доимий юришини кўрсатади. Қўриқхона ходимларининг айтишича, бу ҳолат бўрилар ҳақида аниқ кузатувлар олиб боришга ва яшаш тарзи ҳақида маълумотлар олишга имконият яратади.
Зомин давлат қўриқхонаси
© Жиззах вилояти Экология бошқармаси
Маълумот учун, бўри итсимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Европа, Осиё, Америкада кенг тарқалган.
Ўзбекистонда ўрмон, тўқай, тоғ ва тоғ олди этакларида кўп учрайди. Қор ва муз билан қопланган баланд тоғларда ҳам яшайди.