ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Украина Россия билан можарода ютқазмоқда. Бу ҳақда захирадаги АҚШ полковниги, Виржиния штатининг собиқ сенатори Ричард Блэк Шиллер институти ташкил этган онлайн анжуманда маълум қилди.
“Бахмут (Артёмовск – таҳр.) учун давом этаётган жанг Украина армияси учун аста-секин ҳалокатли бўлди. <…> Россия Бахмут яқинида ғалаба қозонмоқда, Украина эса мағлуб бўлмоқда. Бу вазият можаро чоғидаги асосий стратегик жанг бўлаётганидан далолат беради”, - деди Блэк.
У АҚШ штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли Украина Россия Қуролли кучларига қарши олға силжиши даргумон эканини тан олганини эслатди. Шунингдек, Блэк Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украина армияси қарийб 100 минг кишини йўқотганини маълум қилганини мисол қилиб келтирган.
“Ҳалок бўлган украинлар сони даҳшатли. Бутун украиналиклар авлоди ҳозир жангларда ҳалок бўлмоқда. Ўз армиясидаги йўқотишларни тўлдириш учун Украина аҳолиси жуда кам. Урушда бой берилди”, - деди Ричард Блэк.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.