Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Канадалик журналист: Россия Украинадаги махсус операция мақсадига эришади деб умид қиламан

Журналист Ева Бартлет Россия Украинани денацификация и демилитаризация қилишга оид мақсадларига эришишига умид билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия Украинани денацификация и демилитаризация қилишга оид мақсадларига эришади. Бунга Донбассдаги вазиятни кўп маротаба ёритган канадалик журналист Ева Бартлет ишонч билдирди.
“Умид қиламанки, Россия Украинани денацификация и демилитаризация қилишга оид мақсадларига эришади”, - деди у Шиллер институти ташкил этган онлайн анжуманда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Шунингдек, Бартлет охир-оқибат Украинадаги ҳукумат тепасига коррупциядан холи кишилар келишига умид билдирди.
“Россия Украинага ҳамиша ўзаро манфаатли ҳамкорликни таклиф қилган”, - дея қайд этди журналист.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.