Гандбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди – фото

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтган сўнгги тур беллашувларидан кейин жорий йилги чемпион аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Гандбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Гандбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтган сўнгги тур беллашувларидан кейин жорий йилги чемпион аниқланди.
Тўрт давра сарҳисобига кўра, Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси олтин медални қўлга киритди. Кумуш медаль Тошкент шаҳри жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликни самарқандлик қизлар якунлаб беришди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3