Футзал: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди

Кеча, Тошкент халқаро аэропортида бронза медали совриндорлари тантанали кутиб олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасида ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар бронза медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 6-16 декабрь кунлари 21 ёшгача бўлган эшитишда нуқсони бор спортчилар ўртасида футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақада дастлаб жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда кучлилар аниқланди.Ўзбекистон терма жамоаси ҳам гуруҳда кучли ўйин кўрсатиб плей оффга йўл олди.
Чорак финалда футзалчилар саудияликларни 11:2 ҳисобида мағлуб этишди. Улар ярим финалда Эрон футзал терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда спортчилари мезбон Малайзия жамоасини мағлубиятга учратишди.
Ўзбекистон жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритди
Кеча, Тошкент халқаро аэропортида бронза медали совриндорлари тантанали кутиб олинди.