Фирибгарлар картадаги пул қолдиғи ҳақидаги маълумотни қандай билиб олишади

Картадаги қолдиқнинг ўзи ундан пул маблағларини ечиб олиш учун етарли эмас - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Фирибгарлар банк картасидаги пул қолдиғини турли усуллар ёрдамида аниқлашади. Бу ҳақда “Роскачество”нинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Игор Поздняков РИА Новостига маълум қилди.
Пул қолдиғини билиб олишнинг турли усуллари бор - ижтимоий муҳандисликдан тортиб, мобил иловаларнинг заифликларидан фойдаланишгача.
Мутахассиснинг фикрича, фирибгарлар пул қолдиғини билиб олиш учун банкоматдан нақд пул ечиб олиш вақтида, ҳисобдаги қолдиқнинг экранда кўрсатилиши ва банкоматда ташлаб кетилган чеклардан фойдаланишади.
Уларга кўпроқ технологик усуллар, банк иловаларидаги "бўшлиқлар" ас қотади. Бироқ, бу усуллар кўплаб фирибгарлар учун жуда қиммат ва вақт талаб қилади. Бундан ташқари, банклар ва уяли алоқа операторлари бундай жиноятларга фаол қарши туришади.
Картадаги қолдиқнинг ўзи ундан пул маблағларини ечиб олиш учун етарли эмас.
Фирибгарлар бу маълумотлар жабрланувчи олдида банк ходими ролини ишончлироқ ўйнаш учун керак бўлади. Шунинг учун, ҳеч қандай ҳолатда уларга СМС-дан бирон бир маълумот ёки код бермаслик керак.