Тошкентнинг қайси ҳудудларига Янги йил арчаси ўрнатилиши маълум бўлди

Пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар ва байрам сайиллари бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Янги йил арафасида ва ундан кейин Тошкентнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 25 декабрдан 5 январгача бу ерда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар ва байрам сайиллари бўлиб ўтади.
Арча ўрнатилган манзиллар:
Юнусобод тумани:
шаҳарнинг бош арчаси — Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси олдидаги майдон
Шайхонтоҳур тумани:
"Наврўз" боғи, "Анҳор-Локомотив" истироҳат боғи ёнида
Tashkent city боғи
Мирзо Улуғбек тумани:
Central Park (собиқ Тельман) боғи
"Янги Ўзбекистон" боғи
"Локомотив" боғи
Чилонзор тумани:
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи
“Humo Arena” муз саройи олдидаги майдон
Миробод тумани:
Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Бектемир тумани:
Food City савдо мажмуаси олдидаги майдон
Сергели тумани:
"Марказий хиёбон" боғи
Янгиҳаёт тумани:
Index савдо мажмуаси.
Олмазор тумани:
"Беруний" метро бекати яқинидаги майдон
Учтепа тумани:
"Сеул эко” боғи
Яккасарой тумани:
“NEXT” кўнгилочар-савдо маркази
Яшнобод тумани:
Ашхобод боғи
“Авиасозлар” саройи олдидаги майдон.
Янги йил байрамлари ташкилотчиси – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.
Маълумот учун, Янги йил арафасида бозор расталари байрам безаклари билан тўлиб тоша бошлаган. Бу йил корхоналар новдалари оппоқ қорга бурканган сунъий арчаларни кўпроқ ишлаб чиқаришмоқда. Бозорларда бир метрли арча 400 минг сўмдан бошланади.
Янги йил байрамини ёрқин безатилган арчасиз тасаввур қилиш қийин. Бироқ, янги йил арчаси ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ўрнатилиши ва ишлатилиши керак.