Президентнинг давлат стипендияларига талабгорлар учун тест синовлари ўтказилди

Тест синовида бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган 235 нафар талабгор иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Президентнинг давлат стипендияларига талабгорлар учун тест синовлари ўтказилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Тест синовида бакалавриат ва магистратура босқичларида таҳсил олаётган 235 нафар талабгор иштирок этди.
Унда қуйидаги фанлар бўйича талабгорларнинг билими синовдан ўтказилди:
ахборот технологиялари (35 та тест топшириғи);
Ўзбекистон тарихи (35 та тест топшириғи);
хорижий тиллар (30 та тест топшириғи).
Натижалар ҳисоблангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилади.
Маълумот учун, стипендиялар 1 сентябрдан бошлаб, бир йил муддатга, белгиланган миқдорга қатъий риоя қилган ҳолда тайинланади.
Президент давлат стипендияси соҳиби бўлган талаба бакалавриатни тугатгандан сўнг икки йил мобайнида тегишли мутахассислик бўйича магистратурага кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
1 / 3
2 / 3
3 / 3