Навоий вилояти ҳокими сенатор бўлди

Навоий вилоятида Олий Мажлис Сенатида Навоий вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Навоий вилояти Навоий шаҳри "Ёшлар маркази" биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенатида Навоий вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказилди.
Нормат Турсунов
Саноқ комиссияси томонидан эълон қилинган натижага кўра, вилоят ҳокими Сенат аъзолигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Нормат Турсунов Навоий вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.