Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус ҳарбий операция: Путин қўмондонлар билан йиғилиш ўтказди - видео

Владимир Путин махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма штаблари иши билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма штаблари иши билан танишди, ҳисоботни тинглади, қўмондонлар билан йиғилиш ва алоҳида учрашувлар ўтказди, бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Путин йиғилишда махсус операция бўйича яқин ва ўрта муддатли ҳаракатлар бўйича таклифларни тинглашга тайёрлигини билдирди.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Президентнинг сўзларига кўра, операциянинг якуний мақсади - Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Сентябрь ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилояти Россияга қабул қилинди.