Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Жўрабек Раҳимов бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президентнинг фармони билан Жўрабек Раҳимович Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Жўрабек Раҳимов 2019 йил 11 февралдан Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Хоразм вилояти Шовот туманида туғилган.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятининг олдинги ҳокими Фарҳод Эрманов лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланганди.