Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг бўлими очилди - фото

Ўқув машғулотларини ўтказиш учун Россиянинг тажрибали, Бухоро шаҳрининг юқори малакали ўқитувчилари жалб этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг ҳудудий тайёрлов бўлими очилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" хабар берди.
“Ўзбекнефтгаз” кўмагида нефть ва газ саноати учун кадрлар тайёрлаш мақсадида Иван Михайлович Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Бухородаги ҳудудий тайёрлов бўлимининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
В Бухаре открылось региональное подготовительное отделение Российского государственного университета нефти и газа
Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ўқув бўлимига ташриф буюриб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари контингенти ҲТБ ўқувчилари билан суҳбатлашишди.
В Бухаре открылось региональное подготовительное отделение Российского государственного университета нефти и газа
Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида ташкил этилган замонавий ўқув-амалий лабораторияси очилди. Лаборатория барча зарур асбоб ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
Бухоро нефть ва газ коллежи негизида ҲТБ филиали учун 4-қават биноси реконструкция қилинди. Коллеж негизида умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва техникумлар ўқувчилари учун математика, физика ва рус тили фанларидан бепул тайёрлов курслари ташкил этилмоқда. Тингловчиларни саралаш танлов асосида амалга оширилади.
Ўқув машғулотларини ўтказиш учун Россиянинг тажрибали, Бухоро шаҳрининг юқори малакали ўқитувчилари жалб этилган.
В Бухаре открылось региональное подготовительное отделение Российского государственного университета нефти и газа
Ушбу лойиҳа Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига ўқишга киришни хоҳловчилар учун ноёб имконият яратади.