ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга тушган янги қулайлик туфайли эндиликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бера олади.
Ушбу хизматдан фойдаланиш учун чет эл фуқароларидан қуйидагилар талаб қилинади:
1.
ўзи ва фарзандига ЖШШИР олиш;2.
боланинг фан баҳолари қўйиладиган ҳужжати ва унинг ўзбек тилидаги таржимаси;3.
боланинг соғлиги тўғрисида маълумотнома.Агар аризани боланинг ота-онаси ўрнига қонуний вакил топширса, буни тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинади. Хизматдан фойдаланиш бепул.