Қарийб 5,5 млрд сўмлик пиротехника мусодара қилинди – ДБҚ

Бу йил мусодара қилинган ноқонуний пиротехника воситалари 62 фоизга кўп.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Қиймати салкам 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга юқори, дейди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев АОКАда ўтказилган брифингда.
Таҳлилларга кўра, республика божхоначилари томонидан жорий йилнинг 16 декабрь ҳолатига кўра, пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласига доир 123 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, қиймати салкам 5,5 млрд. сўмлик 7 млн. 435 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилган. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган.
Жумладан, Фарғонада 2 млн 137 минг дона, Тошкент шаҳрида 1 млн 514 минг дона, Қашқадарёда 920 минг дона, Сирдарёда 825,9 минг дона, Сурхондарёда 791,3 минг дона, Андижонда 519 минг дона пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси олди олинган
2022 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, аниқланган божхона қонунбузилишларининг 24 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек ҳозирги кунда божхона органлари суриштирувчилари томонидан 30 та ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.