НАТО Россия билан уруш қилмаяпмиз демоқда, аммо ҳаммаси бошқача – Медведев

РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳатти-ҳаракатларига муносабат билдирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik НАТО мамлакатлари раҳбарлари бир овоздан уларнинг мамлакатлари ва альянс Россия билан уруш қилмаётганини айтмоқда, аммо ҳамма аксинча эканини яхши тушунади, деб ёзмоқда Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўз Телеграм-каналида.
“НАТО мамлакатлари раҳбарлари бир овоздан уларнинг мамлакатлари ва блок Россия билан уруш қилмаётганини айтишмоқда. Аммо, ҳамма барчаси аксинча эканини тушунади”, - деб ёзади Медведев.
Ўз хабарида Медведев НАТОнинг Россияга қарши де-факто эълон қилган гибрид урушни алянснинг РФ га қарши урушга кириши ва Украинага катта миқдорда қурол-яроқ етказиб беришини Россияга нисбатан ҳужум сифатида қабул қилиш мумкинми деган саволларни берган.
Қолаверса, у бу ҳолатда Шимолий Атлантика блокининг ҳар қандай душман қўшинлари, душманнинг ҳарбий ва ёрдамчи техникаси, ҳарбий мақсадларга эришишга ҳисса қўшадиган ҳар қандай инфратузилма объектлари, душман мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти ва душман мамлакат иттифоқчиларининг қуролли кучлари – умуман ҳарбий мақсадлари қонунийми деган саволга эътибор қаратган.