ЖССТ маълумотларига кўра, кунига ўртача 56 грамм шакар истеъмол қилган инсонда юрак-қон томир хасталикларидан ўлим ҳолати ушбу маҳсулот меъёрига амал қилмайдиганларга қараганда икки марта кам кузатилади.
Мутахассисларнинг айтишича, танадаги ортиқча шакар миқдори тез ёғга айланади. Бундай ёғлар тери ости, ошқозон-ичак атрофи ва қон томир деворларига ёпишиб, қоннинг оқишига тўсқинлик қилади. Натижада юқори қон босими, миокард инфаркти, инсульт каби оғир хасталиклар келиб чиқади.
Шунингдек, шакар:
ёлғон очликни пайдо қилади;
ўрганиб қолиш ҳиссини чақиради;
организмни В турдаги витаминлардан маҳрум қилади;
юракка ножўя таъсир этади;
танадан кальцийни ювиб чиқаради;
иммун тизимини 15-20 баробар заифлаштиради;
инсулинга сезгирликни пасайтиради.