Марказий Африкада Россия дипломатига ҳужум уюштирилди

Марказий Африка Республикасидаги "Рус уйи" раҳбари суиқасддан сўнг касалхонага ётқизилди. У кўп қон йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Марказий Африка Республикаси пойтахтида Россия уйи раҳбари Дмитрий Ситойнинг ҳаётига суиқасд бўлди, деб хабар берди Россиянинг Бангуидаги элчихонаси матбуот атташеси Владислав Ильиин РИА Новости агентлигига.
“Бугун эрталаб Россия уйи бош директори Дмитрий Сергеевич Ситойнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди, у касалхонада”, — деди манба.
Элчихона жабрланувчи портлаган пакетни олганини қайд этди.
"Уйида портлаш юз берди, у элчихонадан ташқарида яшайди. У бориб, уни ДҲЛда олган шекилли, уйига олиб келиб, ўзи очган", - дея маълум қилди РИА Новости агентлигига дипломатик миссия.
Портлаш оқибатида дипломатнинг мияси чайқалган ва шифокорларнинг фикрига кўра, у кўп қон йўқотган. Россотрудничество раҳбари Евгений Примаков шифокорлар маданият маркази раҳбарининг ҳаёти учун курашаётгани ҳақида ёзди.
МАР полицияси бошлиғи Биенвеню Зокуэнинг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда. Ситойи шу кунга қадар кўплаб таҳдидларни олган ва бу ҳақда аллақачон расмийларга мурожаат қилган эди.
Марказий Африка Республикасидаги вазият узоқ йиллардан бери нотинч. Мамлакат ҳукумати ва қуролли гуруҳлар вакиллари 2019 йилнинг февраль ойида можарога барҳам бериши керак бўлган тинчлик битимини имзолаган эди. 2020 йил декабрь ойи охирида мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Амалдаги давлат раҳбари Фаустин Арканж Туадера биринчи турда 53,16 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Мухолифат ва қуролли исёнчи гуруҳлар овоз бериш натижаларини тан олишмади - ҳукумат исёнчиларнинг Бангуига ҳужум қилишга уринишлари ҳақида хабар берди.