ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Россиянинг Магадан вилоятида кучли қор бўрони ва қор кўчиш ҳолатлари содир бўлди. Натижада вилоятининг бир нечта автомобиль йўлларидаги ўтиш жойлари бирданига ёпиб қўйилди.
Кучли циклон ҳудудга бўронли шамолларни келтирди. Пайшанба оқшомида Магадан шаҳри ва минтақанинг бир қанча қишлоқлари аҳолиси электр энергиясиз қолди. Шамол Палатка-Кулу-Нексикан автомагистралидаги электр узатиш минораларидан бирини бузиб ташлади.
Энергетиклар аварияни бартараф этишди ва аҳолини захира қувват орқали улашди. Жума куни эрталаб вилоятнинг Олский туманидаги бир қанча аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолиб, у ерда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган. Бахтсиз ҳодиса ҳам бартараф этилган.
"Ноқулай об-ҳаво шароити муносабати билан Солнечний - Ола, Ола - Гадля, Палатка - Кулу - Нехикан йўлларининг участкаларида барча турдаги транспортлар ҳаракати учун чеклов мавжуд. Сиздан мавжуд вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишингизни сўраймиз”, — дейилади вазирлик хабарида.