Бозор аллақачон мувозанатсизликни ҳис қилмоқда: таклиф қисқармоқда, талаб эса, авваломбор Хитой томондан, ортиб бормоқда. Энг йирик инвестиция банклари экспертлари фикрича, хомашё нархи пасаймайди, балки бир баррель учун 110 долларга ошиши мумкин.
Ўзига чекловлар қўйиш
5 декабрь куни Россия нефтини денгиз бўйлаб ташиб ўтишга тақиқлар кучга кирди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи, “Катта еттилик” ва Австралия бир баррель учун энг юқори нарх- 60 доллар бўлишига келишиб олди. Москва Ҳиндистон, Хитой ва Туркияга йўналишни ўзгартирди.
Аслида, Россия энергоресурсларини Ғарбга етказиб беришнинг тўлиқ тўхтатилишини ортга ҳисоблаш бошланди. ОПЕК+ бозор механизмларига тўғридан-тўғри сиёсий аралашувдан хавотирда. Қолаверса, таҳлилчиларнинг алоҳида таъкидлашича, Москванинг позицияси енгиб бўлмас. Хусусан, Россия Европа Иттифоқига хомашё учун қўшимча мукофот пули, жумладан бошқа мамлакатлардан транзит талаб қилиши мумкин.
Европаликлар тақчилликни АҚШ, Шимолий Африка, Яқин Шарқдан импорт қилиб тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда. Бироқ, ҳеч қайси етказиб берувчи Европа Иттифоқи учун таъминотни кескин кўтариб беришга қодир эмас.
Бир баррель учун 110 долларгача
Энг юқори нарх таклиф қилганларнинг ўзлари, афтидан ҳеч нимани уддалай олишмаётганини тушунишмоқда. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби “бу биржалар котировкасига таъсир қилмайди”, деб тан олди.
“Айёр мантиққа қарамай, “Катта еттилик”нинг бундай ҳаракатлари Россия даромадларини жуда кам миқдорга камайтиради, аммо дунёвий энергетика бозорида зарбалар бўлишини таъминлайди”, -дея таъкидламоқда The National Interest нашри. Ғарб учун бу жиддий оқибатлари билан хавфли. Ва, албатта, нефть қимматлайди.
Goldman Sachsбаҳоларига кўра, биринчи чоракда бир баррель нефть 90 доллар бўлади, иккинчи чоракда эса- 95.
Bank of America йилнинг иккинчи чорагида Brent учун 110 долларни башорат қилмоқда. Кўп жиҳатлар Хитой ва Ҳиндистондаги талабга боғлиқ. Ҳаммаси эса талабнинг ўсиб боришига ишора қилмоқда.
“Россияга қарши санкциялар, захираларнинг кам даражаси, Хитойнинг очиқ иқтисодиётлари ва агар талаб ортиб борса, ОПЕКнинг қазиб олиш ҳажмини камайтиришга тайёрлиги энеготашувчилар учун юқори нархлар бўлишини таъминлайди”, дейишмоқда таҳлилчилар банк ҳисоботида.
4 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда ОПEК+ давлатлари қазиб олишни кунига икки миллион баррелга қисқартириш ҳақидаги олдинги қарорини тасдиқлади. BofA да 2023 йилда картель фақат сиёсатини кучайтиради, деб ҳисоблашмоқда.
Бу Москва ва бошқа экспортчиларнинг манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Аммо АҚШ, Евроиттифоқ ва бошқа импорт қилувчилар учун эмас. Трейдерлар Ҳиндистон ва Хитойнинг Россия углеводороларининг энг йирик истеъмолчиси сифатида ЕИ ўрнини эгаллашини кутишмоқда.
Пекин яқинда COVID-19 учун “ноль бардошлик” сиёсатига кенг қамровли ўзгаришлар киритилганлигини эълон қилди, синов талаблари ва саёҳат чекловлари енгиллаштирилди. Бу Хитойга кўпроқ ёқилғи кераклигини англатади. Европа Иттифоқи доимий равишда “энергия очарчилиги”ни бошдан кечирмоқда. Осиё ва Европа бозорлари ўртасидаги рақобат кучаяди ва нархларни пасайтиришга ёрдам бермаслиги аниқ.
“Қора флот”
Айни пайтда саноат Россиянинг “қора флоти” ни кенгайтириш ҳақида гапиришмоқда. Тахминларга кўра, компаниялар консерваланган танкерларни хизматга қайтармоқда ва Европа Иттифоқи кема эгалари активларини G7 бўлмаган операторларга ўтказмоқда.
Financial Times таъкидлашича, Россиядан экспорт сўнгги хафтада кўпайган: танкерлар портлардан кунига 3,5 миллион баррель ташишмоқда. Осиёга 500 мингга кўпроқ (16%). Умумий кўрсаткич – яримйиллик максимумда.
Бироқ, давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Чепа таъкидлаганидек, Россияга “қора флот” керак эмас. Харидорлар шундоқ ҳам етарли.
“Кўплаб нефть қазиб олувчи давлатлар узоқ вақтдан бери санкциялар остида бўлди ва бўлган, бугунги кунда бу катта муаммо эмас”, - дейди Чепа.
Таъсирларни камайтириш
Йўқотишлар, албатта бўлади. Хомашё сотишдан даромадлар ноябрь ойидаёқ пасайишни бошлаган эди.
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Россия корхоналари 15,8 миллиард доллар олган, бу октябрь ойига нисбатан 700 миллион долларга кам.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ноябрь ойида мамлакат нефть ва газдан режалаштирилганидан 90 миллиард рубль кам даромад олган. Бироқ, вазир Антон Силуанов таъкидлаганидек, нарх чекловларининг бюджетга таъсирини баҳолаш учун ҳали эрта – чунки, Москва жавоб чораларини кўриб чиқмоқда.
Нима бўлишидан қатъий назар, Европа Иттифоқи ва АҚШ умид қилганлари содир бўлмайди. Энг юқори нарх етарли бўлмаган даражада паст.
“Европа расмийлари қандай қилиб Россияга уруш машинасини очликдан ўлдириш мумкинлиги” ҳақида ўйлашарди. Аслида, улар Кремль ишлаб чиқариш ва бозор қулашига олиб бормаслиги учун барча имкониятларини ишга солишди” дея таъкидламоқда Bloomberg агентлиги .
Жавоб чоралари ҳақида маълум қилинмади. Аммо, асосий таъминот Хитой ва Ҳиндистонга йўналтирилиши аниқ. “Осиё дастурхонидан қолган-қутганлар” эса европаликларга уч баробар қиммат нархда етиб бориши мумкин.