Берлинда 16 метрли аквариум ёрилиб кетди

Гигант аквариумнинг сув сиғими миллион литрга тенг. Унинг ичида 1,5 мингта балиқ ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Берлиндаги Dom Aquaree меҳмонхонасида 16 метр баландликдаги силиндрсимон аквариум ёрилиб кетди. Ҳозирда шаҳар ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойида бўлиб турибди.
“Dom Aquaree’да фавқулодда хизматнинг 100 нафар ходими ишламоқда. Аквариум шикастланган, сув сизиб чиқмоқда”, - дейилади ўт ўчириш хизматининг Twitter саҳифасида.
Берлин полицияси ҳам воқеа жойига етиб келганини маълум қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, аквариумдаги сув “кўчага оқяпти”. Германия пойтахти аҳолисидан ҳудудни айланиб ўтишга чақирилди.
Bild нашрининг ёзишича, сиғими миллион литр бўлган аквариумдан сув билан бирга 1,5 минг балиқ ҳам отилиб чиққан. Шунингдек, икки киши жароҳат олгани қайд этилган.