Ватикан Россиядан кечирим сўради

Ватикан Францискнинг бурятлар ва чеченлар ҳақида айтган гаплари учун Россия ТИВидан кечирим сўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Ватикан папа Франциск айтган гаплари учун Россиядан кечирим сўради. Бу ҳақида РИА Новости Россия ТИВга асосан хабар бермоқда.

"Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали Ватикандан папа Францискнинг чечен ва бурят миллатлари ҳақида айтган гаплари учун узрини қабул қилди. Шу билан ушбу можаро якун топди, Муқаддас идора билан конструктив ҳамкорликка умид қилиб қоламиз" - дейилган Россия ТИВ расмий баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойиннг охирида Рим папаси Франциск чечен ва бурят миллатига мансуб аскарларни энг шафқатсиз деб атаган эди. Унинг ушбу сўзларига Россия кескин эътироз билдирди.
Хусусан, Россия ТИВ вакили Мария Захарова "буни ҳақиқатга нисбатан бузуқлик қилиш" деб атаган эди.
“Ёдингиздами, 90 йиллар ва 2000 йилларнинг бошларида бизга бунинг тескарисини айтишган эди, яъни руслар, славянлар, Кавказ ва бошқа халқларини қийнашмоқда деб уқтиришар эди. Энди эса бунинг аксини айтишмоқда - гўёки айнан Кавказ халқлари русларни қийнашмоқда. Бу ҳақиқатга нисбатан бузуқлик қилиш бўлса керак”, - деган эди Захарова.
Понтификнинг ушбу сўзлари албатта, Россиянинг Бурятия ўлкасида ҳам ўз жавобини олмай қолмади. Республика раҳбари Алексей Циденов буни "ғалати" деб атаган эди.
"Католик черкови раҳбаридан маълум миллатлар, яъни бурятлар ва чеченларнинг тинч аҳолини ҳимоя қилаётган шафқатсизлиги ҳақидаги баҳосини эшитиш ҳеч бўлмаганда ғалати.
Тарихда ўзини цивилизациялашган халқлар вакиллари деб билганлар тарихда неча неча шаҳарлар, мамлакатлар ва ҳаттоки бутун халқларни йўқ қилгани ҳақида кўплаб мисоллар бор. Масалан, Шимолий Америкадаги ҳиндуларнинг геноциди. Ёки кимдир "Салиб юришлари" ҳам меҳрибонликка тўла бўлмаган?! Узоққа бориш шарт эмас, Белградни бмбардимон қилиш ёки Ливиядек бутун бир давлатнинг йўқ бўлиб кетишида на бурятлар ва на чеченлар ёки буюк Россиянинг бошқа халқлари иштирок этган!", - деди Циденов.
Шунингдек, республика раҳбари бурятиялик жангчилар ўз бурчларини шараф билан бажариб, рус армиясининг энг яхши анъаналари намунасига айланмоқда ва бундан фақат фахрланиш мумкин.