ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
Бош консулхона ўзбекистонликларни турли хил намойишларда иштирок этмаслик ва уларда қатнашишга даъват этмасликка чақирган.
“Бундай ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз”, – дейилади хабарда.