Технологик ва молиявий суверенитет - Путин устувор вазифаларни белгилаб берди

Путин 2023 йилда Россия ҳукумати олдида турган энг устувор вазифаларни санаб ўтди. Улар орасида Хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш, молиявий ва технологик суверенитет бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. Россия президенти ва ҳукумат аъзолари иштирокида бўлиб ўтган Ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгашнинг онлайн мажлисда Владимир Путин 2022 йилнинг иқтисодий якунларини сарҳисоб қилди ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб берди.

Владимир Путин 2023 йилда Россия ҳукумати олдида турган олтита энг асосий олтита вазифаларни белгилаб берди. Вазифалар қуйидагича:

1.
Асосий хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, логистика ва молия соҳасидаги чекловларни бартараф этиш, ташқи савдо ва сармоявий ҳамкорликни ошириш.
2.
Технологик суверенитетни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш саноатининг ўсишини ортда қолдириб, ушбу соҳадаги асосий йўналишларда этакчиликка ўтиш.
3.
Молиявий суверенитетни таъминлаш, Россия молия тизими илгари Ғарб молиялаштириш манбалари билан қопланган эҳтиёжларни қондириши керак.
4.
Инфратузилмани жадал ривожлантириш, минтақавий автомобиль йўлларини тартибга солиш, уй-жой қурилиши ва фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш зарур.
5.
Қашшоқлик ва тенгсизликнинг камайтириш, фуқароларнинг реал даромадларининг ўсиши, ҳудудлар салоҳиятидаги тафовутнинг камайиши, даромадларни оширишнинг асосий омили эса юқори иқтисодий ўсиш ва янги яхши ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш.
6.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларни қўллаб-қувватлаш сиёсатини давом эттириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш.
Ўз сўзида Путин Россия иқтисодига нисбатан Ғарб давлатлари томонидан мисли кўрилмаган санкцион тажовуз амалга оширилиши, улкан маблағларнинг ўғирланиши ва рублни қулатишга қаратилган кўплаб уринишлар - ҳеч қандай натижа бермаганини ва буни бутун дунё кўрганини ҳам айтиб ўтди.
“Йил охирида ялпи ички маҳсулотнингқисқариши қарийб 2,5 фоиз башорат қилинмоқда. Албатта, бу ҳам пасайишдир, лекин бу кўплаб ғарб ва очиғини айтганда, баъзи маҳаллий мутахассисларимиз томонидан башорат қилинган 20 фоизлик пасайиш эмас", - деди Путин
"Россиядаги нархлар даражаси - март-апрель ойларидаги жиддий ўсишдан сўнг - май ойидан бери деярли ўзгармади ва рус рубли йил бошидан бери дунёдаги энг кучли валюталардан бирига айланди", - деди Путин.
Федерал бюджет жорий ва кейинги йилларда кичик тақчиллик билан бажарилади - ЯИМнинг тахминан 2 фоизи ва бу кўрсатгич G20 мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бири бўлади, - деди Россия президенти.