ТОШКЕНТ, 15 дек - Sputnik. МДҲ маданий муассасалари ҳеч қачон СССРда яшамаган ёшлар билан ишлашга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақида Халқаро маданий ҳамкорлик бўйича Россия президентининг махсус вакили Михаил Швидкой Sputnik мухбирига айтиб берди.
"Бу сафар биз Ёшлар ишлари агентликлари билан ҳамкорлик қлишимиз ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки, асосий вазифаларимиздан бири форум ишини ҳеч қачон СССРда яшамаган ва умумий тарихга эга бўлмаган кишилар учун йўналтиришдир. Менимча, бугунги кунда ушбу фаолият жуда муҳим, чунки у янги ёндашувларни янги аспоблар ва янги иш услубини талаб қилади", - деди Швидкой.
Ўзбекистонда бўлиб ўтган форумда биз жуда кўп таклифлар олдик. Хусусан 2023 йилда Бишкекда бўлиб ўтадиган форумда яна иккита қўшимча майдончалар ташкил қили- илм-фан соҳасида ҳамкорлик ва маданият, таълим ва илм-фан мавзуларини ёритувчи ОАВлар учун майдончалар, - деди махсус вакил.
Маълумоту учун, МДҲ давлатлараро Гуманитар ҳамкорлик жамғармаси форуми – бу ҳар йили ўтказиладиган форум бўлиб, унда ўтган йил якунлари ва келажак йилларга режа тузиш имконият беради.