“Тошшаҳартрансхизмат” автобус ҳайдовчилари маоши 2 бараварга оширилди

Декабрь ойидан бошлаб ҳайдовчилар камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик олишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Тошкентда тавтобус ҳайдовчилари маоши 2 бараварга оширилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида маош олишади”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги 18-автобус саройида бўлган чоғида ҳайдовчиларнинг маошларини ошириш бўйича кўрсатма берган эди.