Европада Россияга қарши санкциялар сабаб норозиликлар кучайиши башорат қилинди

Австриянинг собиқ вице-канцлери Штрахенинг айтишича, Россияга қарши санкциялар ортидан Европада норозиликлар кучаймоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik Европадаги норозиликлар Россияга қарши санкциялар фонида кўпайиб бормоқда, чунки одамлар қашшоқликда яшашни истамайди, дейди Австриянинг собиқ вице-канцлери, мамлакат озод партияси собиқ раҳбари Хайнц-Кристиан Штрахе РИА Новостига берган интервьюсида.

“Кўчаларда норозиликлар ва акциялар кучаяди. Одамлар тинчлик учун ташаббуслар эмас, балки қуроллар етказиб бериш давом этаётганини кўриб, ишсиз, пулсиз қолишни, совуқ қотишни истамайди. Бу зиддиятларнинг барчаси кундан кунга Европа аҳолиси учун равшан бўлиб боряпти”, - дейди Штрахе.

Унинг қўшимча қилишича, ЕИнинг Россияга қарши санкциялари “Европа халқларининг ўзига аниқ зарар етказади” ва унинг “кўп сонли фуқаролари томонидан рад этилмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.