АҚШ Украинага етказиб бераётган Patriot тизимлари ҳарбий амалиёт театрида сезиларли натижа кўрсата олмайди, деб ҳисоблайди Sputnik ҳарбий кузатувчиси Александр Хроленко.
Оқ уй маъмурияти Пентагон заҳираларидан Патриот ўрта масофага (80 км гача) мўлжалланган ҳаво мудофаа тизимларининг битта батареясини жорий ҳафтада Киевга топшириш учун зарур расмиятчиликларни якунламоқда.
Стандарт Patriot батереяси 8та ракета учириш мосламаси (ҳар бирида 4тадан ракета), радар, бошқарув станцияси ва электр қувват ускуналарини ўз ичига олади. Батарея бирваракайига 32 та зенит ракетаси учириши мумкин.
Ракета тизимининг украиналик экипажлари Германиянинг Графенвер шаҳридаги АҚШ ҳарбий базасида бир неча ой давомида ўқитилади.
Ғарбда "Патриот" ҳаво мудофааси тизими ҳарбий объектлар (базалар) ва маъмурий марказларни баллистик ва қанотли ракеталар, баъзи самолётлар ва дронларнинг ҳужумларидан ҳимоя қилишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.
Киев бир неча ойлардан бери Вашингтондан ушбу мажмуаларни сўраб келади. Ундан умидлар жуда катта. Америка ҳарбий-саноат мажмуасининг афсоналари аслида кўпроқ мудофаа қобилиятини эмас, уларни кўпроқ сотишга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, "Оқ уй"ни технологик жиҳатдан илғор, амал қилиш масофаси 25 кмгача бўлган Норвегиянинг NASAMS тизимлари қўриқлайди. (Пэтриот эмас)
Patriot мобил ҳаво мудофаа тизими 1982 йилда АҚШ армияси томонидан қабул қилинган ва 40 йиллик хизмат давомида бир неча марта модернизация қилинган. Эълон қилинган масофа ва баллистик нишонларни йўқ қилиш баландлиги - мос равишда 20 км ва 7 км, аэродинамик объектлар - 80 км ва 24 км. Комплексни ишга тушириш вақти - 30 дақиқа, нишонни аниқлаш учун 10 сониягача вақт кетади.
AWACS самолёти ёки разведка сунъий йўлдоши ёрдамида ҳаво мудофаа тизимининг радарлари 90 градусли секторда 100 га яқин ҳаво нишонларини аниқлаш (170 км гача) ва кузатишга қодир. Ва нишонларга 8та ракета ёрдамида зарба бериши мумкин. Ракеталар учирилиши орасида интервал 3 сония. Унинг зенит ўқ-дорилари нархи жуда қиммат.
Август ойида АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистонига умумий қиймати 3,05 миллиард доллар бўлган 300 та Patriot ракеталари ва тегишли жиҳозларни етказиб беришни маъқуллади.
Яъни ҳар бир ракета учирилиши саудияликларга тахминан 10,2 миллион долларга тушади. Эҳтимол Украинага чегирма берилади, лекин шундай бўлса-да улар ўз нархини оқламайди.
Душман самолётларига зарар етмаган
Ажабланарлиси шундаки, Patriot ҳаво мудофааси тизимининг 88 та ракета учирувчи мосламалари (бир залпда 352 зенит-ракета) 2018 ва 2019 йилларда Саудия Арабистони ҳаво ҳудудини ва Saudi Aramco нефть компанияси объектларини Яман ҳутий исёнчиларининг қанотли ракеталари ва учувчисиз аппаратларидан ҳимоя қила олмаган эди.
Юзлаб ракеталарга эга бўлган АҚШнинг PАС-2 ва PАС-3 энг замонавий модификация ҳаво мудофаа тизимлари бирорта ҳам нишонни яксон қила олмади. Бундан бутун дунё ҳайрон бўлди ва биринчи марта эмас.
Patriot ҳаво мудофаа тизими учун биринчи синов 1991 йилда Ироқда бўлган эди. Ўшанда Ироқ қўшинлари 90дан ортиқ Р-11 "Скад" ракеаталарини учирган эди. Patriot шундан 45тасини уриб тушира олган ва бунинг учун 158та ракета сарфлаган эди. Вазият мисли тирдагидек, ўта қулай бўлишига қарамаслан: чунки АҚШ разведкаси самолётлари ва спутниклари, Туркия ҳудудида жойлашган НАТОнинг горизонт усти радалари ракеталар учирилган замонданоқ уларни кузатиувга олиш имконига эга эди.
Ўрмонга чуқурроқ кирган сари ўтин кўпяди
Турли мамлакатларда ўнлаб йиллар давомида ишлаган комплекс жанговар шароитларда нишонга уриш эҳтимоллиги атиги 0,4 ни кўрсатди. Яъни, 10 та ракетадан тўрттаси тегди.
Таққослаш учун, тизимнинг русча аналоги "Бук-М3" ҳаво мудофаа тизимининг (70 кмгача бўлган масофа) ракеталари нишонга тегиш эҳтимоли 0,99 га тенг.
Чет элда сотувда муваффақиятли бўлган "Patriot"лар 40 йиллик фаолияти давомида бирорта ҳам душман самолётини уриб туширмади. 2003 йилда Ироқда янгиланган Патриот ҳаво мудофаа тизимлари учта дўстона самолётларни уришга муваффақ бўлган эди.
Америка мажмуасини ишлатиш қийин. Бу малакали мутахассислардан иборат кўп сонли экипажларни талаб қилади ва Киевда уларни тайёрлашга деярли вақт йўқ.
Украинанинг "Бук", С-300 ҳаво мудофаа тизимлари ва улар учун ракеталар захиралари деярли нолга тенг.
Украина Қуролли кучларида ҳам артиллерия ўқ-дорилари тақчиллиги кузатилмоқда, ер ва осмондаги “қасос зарбалари” Киев режимининг алоҳида мифологиясига айланиб бормоқда. Донбасдаги Украина қўшинларининг позициялари шунчаки артиллерия ўқлари билан ер юзидан ўчирилмоқда, Украина Қуролли Кучларининг чуқур орқадаги муҳим объектлари Россия Қуролли Кучлари томонидан юқори аниқликдаги ракета зарбалари билан йўқ қилинмоқда.
Украина ҳарбий театрида НАТОнинг самарали ҳаво мудофаа тизимларининг пайдо бўлиши - бу ноилмий фантастика соҳасидир.
Американинг Патриот ҳаво мудофаа тизимларининг батареяси Россиянинг махсус операцияси ўтказилаётган ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларга таъсир қилмайди. Бундан ташқари, аввалроқ Киевга бир нечта IRIS-T ва NASAMS ҳаво мудофаа тизимлари етказиб берилган эди.
Айтиш жоизки, НАТО давлатларининг ҳеч бирида ишончли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд эмас. Ҳатто АҚШнинг "глобал" ракетага қарши мудофааси ҳам Пентагон томонидан Россиянинг замонавий "Х-101" қанотли ракеталарига нисбатан жуда қиммат ва самарасиз деб тан олинган.
Америка радарлари мутлақ кўрмайдиган Россиянинг энг сўнгги гипертовушли ракеталарини ҳисобга олмаганда ҳам.
Украина Ғарбнинг ғайриинсоний тажрибалари учун майдон бўлиб қолмоқда. Вашингтоннинг бевосита ёки билвосита иштироки билан кучайиш спирали қуйидагиларни ўз ичига олади: М-777 гаубицалари, HIMARS тизимлари, Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ва сунъий йўлдошдан олинган онлайн тасвирларни Украина Қуролли Кучларига ўтказиш, шунингдек, "Шимолий оқим" ни портлатиш ва портлашда қатнашиш. Қрим кўпригида теракт содир этиш.
The Washington Post нашри Киевга Москвани, албатта, Америка қуроллари ёрдамида бомбардимон қилишга рухсат беришга чақиради (F-16 ёрдамида) .
Бундай вазиятда, маълум бир босқичида Россиядан ҳам мутаносиб ёки ассиметрик жавоб кутиш мумкин. Ўшанда АҚШ ўзининг "прокси-уруш" уйчасида яшириниб омон қола олмайди.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг https://t.me/AKhrolenko