Теҳрон Ғарбнинг ғайриинсоний хулқ-атворини унутмайди – Эрон элчиси

Козим Жалолий Ғарб коронавирус пандемияси вақтида Эронга мамлакатдан ташқарида бўлган молиявий ресурсларидан фойдаланишга имкон бермаганини қоралади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Эрон халқи коронавирус пандемияси даврида мамлакатга хориждаги молиявий ресурсларидан фойдаланиш имконини бермаган Ғарб мамлакатларининг республикага нисбатан намоён қилган хулқ-атворини унутмайди. Бу ҳақда Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий маълум қилди.
“Кўплаб Ғарб мамлакатлари коронавирусга қарши курашиш учун улкан маблағлар ажратишди. Бироқ улар Эронга Эрондан ташқарида бўлган молиявий ресурсларидан фойдаланишга имкон беришмади, бундай мушкул даврда молиявий ресурслардан фойдаланишга имкон беришмади”, - деди Жалолий элчихона қароргоҳидаги матбуот анжуманида.
Элчи Эрон халқи “Ғарб мамлакатларининг ўша жабр-зулмини унутмаслигини” таъкидлади.
“Санкцияларга тўхталадиган бўлсак, ўйлаймизки, коллектив Ғарб санкциялардан инсониятга қарши қурол сифатида фойдаланмоқда. <...> Кўп одамларнинг дори-дармонларга, бирор бир тиббий ёрдамга ёки даволаниш масалаларига муҳтож. Санкциялар айнан турмушдаги бу кунлик эҳтиёжларга суиқасд қилмоқда”, - деди дипломат Европанинг Эронга қарши санкциялари ҳақидаги саволга жавоб бераётиб.