Венесуэла олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига 5 соатдан кўп смартфондан фойдаланиш семизлик хавфини 43% га оширади.
Шунингдек, бирор жойда ўтирган ёки ётган ҳолда узоқ вақт экрандан кўз узмаслик ортиқча вазндан ташқари кўриш қобилиятига ҳам жиддий таъсир қилади.
Бундан ташқари, гаджетлардан кўп фойдаланадиган инсонлар одатда вақтида овқатланиш меъёрларига риоя қилмайди. Бу ҳолатда организмда бир қатор хавфли касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.